Машҳур гроссмейстер Накамура ўзбек шахматчиларининг бир миллион долларига муносабат билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

АҚШнинг машҳур гроссмейстери, кўп карра мамлакат чемпиони Хикару Накамура Самарқандда ўтган 46-Жаҳон шахмат олимпиадасида ғолиб чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига белгиланган мукофот ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Накамура ChessBase India нашри эълон қилган хабарни ўртоқлашди. Унда қайд этилишича, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳар бир шахматчиси давлат томонидан 200 минг доллардан, жамоа мураббийи эса 50 минг доллар миқдорида мукофот пули олади.

«Сўзлар ортиқча», — деб ёзди америкалик гроссмейстер нашрни қайта жойлаштириб, постини икки кулгу ифодасидаги смайлик билан тўлдирган.

Мукофқотлар миқдори Ўзбекистон Президенти қарори билан тасдиқланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!