Машҳур мураббий Ўрунов трансфери ҳақида гапирди

Россия терма жамоаси ва “Зенит”нинг собиқ бош мураббийи Анатолий Бишовец “Спартак”даги ўзгаришларга ўз муносабатини билдирди.

- Газизовнинг кетиши бу ишчи ҳолат.  Аслида бош директор ёки спор директори жамоанинг майдондаги натижаларга таъсир ўтказмайди. Чунки уларнинг асосий вазифаси бош мураббийнинг бемалол ишлаши учун шароит яратиб бериш. Барибир жамоани шакллантирилиши масъулияти унинг бўйнида. Шунга қарамай, жамоа бош мураббий талаби асосийда янги футболчилар билан тўлдирилади.

Трансферлар ҳақида гапирадиган бўлсам, Остон Ўрунов ва Александр Кокориннинг таклиф этилишини ўзини оқламади, - деди Анатолий Бишовец.

Ёзда "Уфа"дан "Спартак"га 1,5 миллион евро эвазига трансфер қилинган Остон Ўрунов премьер-лига ва Россия кубогида жами саккиз марта майдонга тушиб, битта гол урди. Айни пайтда ўзбекистонлик легионерни "Рубин" ва "Уфа" каби жамоалар ижарага олишни режалаштирмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!