Машҳур қўшиқчи «Бунёдкор-Дўстобод» билан шартнома имзолади

Тошкент вилояти чемпионатида муваффақиятли иштирок этаётган «Бунёдкор-Дўстобод» ажойиб янгиликка қўл урди.

Клуб тарқатган хабарга кўра, жамоа ўз сафида ўзбек шоу-бизнес вакили «Беном» гуруҳи аъзоси, хонанда Комил Фозилов билан шартнома имзолади. 2022 йилнинг сўнггига қадар «Бунёдкор-Дўстобод» шарафини ҳимоя қиладиган хонанда икки учрашувда жамоа либосида майдонга тушишга улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!