Машҳур UFC жангчиси оёғини синдириб олди

  • 12 ноябрь, 15:46
  • 0
  • MMA

Аёллар супер енгил вазнида собиқ UFC чемпиони Алекcа Грассо 2024 йилни қийин ўтказмоқда. Душанба куни эрталаб Грассо Instagram даги постида машғулотларда оёғи синганини маълум қилди.

"Мен оёғимни жароҳатлаб олдим. Аммо ҳозир яхшиман. Ҳаммаси тез орада тузалиб кетади. Фақат бироз вақт керак", - деб ёзган Грассо.

Умид қиламизки, Алекса келаси йили октагонга қайтади, аммо жароҳати ҳақида аниқ маълумотлар билан қайтиш вақтини тахмин қилиш қийин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!