Машҳур ярим ҳимоячи "Барселона"нинг таклифига жавоб бермаяпти

  • 27 Jul 10:08
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг клуб билан шартномасини узайтиришга шошилмаяпти, дея хабар бермоқда журналист Хавер Мигел.

Tecno

Манбага кўра, Голландия терма жамоаси футболчиси ҳозирча клубнинг шартномани узайтириш ҳақидаги чақириқларига эътибор бермаяпти. Айни пайтда "Барселона" футболчини сотиш ҳақида ўйламоқда.

Аввалроқ, Де Йонгнинг маоши йилига 37,5 миллион еврони ташкил этиши, бу Испания чемпионатидаги энг юқори кўрсаткич эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Маълумот учун, Де Йонг 2019 йилнинг ёзида "Аякс"дан "Барселона"га ўтган эди. Бу даврда у барча турнирларда 213 та учрашувда қатнашиб, 17 та гол ва 21 та голли узатмани амалга оширган. Трансфермаркт порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг нархи 70 миллион еврони ташкил қилади.

Comments

You must be logged in to commet!