Машҳур юлдуз бир ойда “Барса”ни тарк этди

Шу йилнинг 8 июль куни профессионал футболчилик фаолиятини якунлаган Тьяго Алькантара дарров “Барселона” мураббийлар штабига қабул қилинган эди.

Ўз даврида “Барселона”, “Бавария” ва “Ливерпуль”да ўйнаган испаниялик чарм тўп устаси Каталония клубига тайинланган янги бош мураббий Ханс-Дитер Фликка ёрдам бериши белгиланганди. Сабаби Тьяго испан, немис ва инглиз тилларини мукаммал билади ва германиялик мутахассисга ўз кўрсатмаларини футболчиларга тушунтиришда ёрдам бериб келди.

Каталония клуби матбуот хизмати Алькантара бир ой ишлаганидан кейин клубдан кетганини маълум қилди. Келишувга кўра, Тьяго мураббийлар штабида узоқ ишлашни режалаштирмаган. У Ханс-Дитер Флик испанчани ўрганиб олиши билан жамоадан кетишга қарор қилган.

Энди Тьягонинг ўрнини “Барселона” ўсмирлар жамоасида ишлаб келган Арнау Бланко эгаллайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!