"Машъал" футболчиси гол урди, "Қизилқум" ғалаба қозонди (видео)

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 16-турида “Қизилқум” ўз майдонида “Машъал”га қарши баҳс олиб борди.

Навоийда кечган беллашув тақдирини ягона гол ҳал қилди. Аниқроғи, қўшиб берилган дақиқаларда “Машъал” футболчиси Самандар Шукуруллоев томонидан киритилган автогол “Қизилқум”га 3 очко келтирди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!