"Машъал" янги футболчилар билан шартнома имзолади
“Машъал” клуби таркибида кутилганидек ўзгаришлар кузатилмоқда. Яқинда хабар берганимиздек, ижарадаги футболчилар – Ҳумоюн Муртазоев билан Сардор Абдураимов жамоага қайтарилганди.
Булардан ташқари, Тожикистоннинг “Регар-ТадАЗ” жамоасида тўп сурган ҳамюртимиз Сардор Эминов “Машъал” таклифини қабул қилган ҳолда муборакликларнинг машғулотларига қўшилди. Sports.uzга маълум бўлишича, у “Машъал” билан икки йиллик шартнома тузган.
Шунингдек, Бангладеш чемпионатида фаолият олиб борган иқтидорли ҳужумчи Акобир Тўраев ҳам эндиликда “Машъал” шарафини ҳимоя қилади. Ушбу ўйинчи билан эса уч йилга мўлжалланган шартнома имзоланди.
Куни-кеча жамоанинг 35 ёшли дарвозабони Ботир Носиров фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Шу боис ,унинг ўрнига “Динамо” посбони Шохруҳ Эшбўтаев “Машъал”га жалб этилди.
Фикрлар