Маскерано энди Аргентина терма жамоасини бошқаради

"Ливерпуль" ва "Барселона" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано тез орада ўзининг мураббийлик фаолиятини бошлайди.

Sky Sports нашрининг ёзишича, 37 ёшли мутахассис январда Аргентина ёшлар терма жамоаси бошқарувини ўз қўлига олади. Маскерано U-20 терма жамоаси устози Фернандо Батистанинг ўрнини эгаллайд.

Маскерано ҳозирда Аргентина футбол ассоциациясининг терма жамоалар фаолиятини методик ривожлантириш департаментида фаолият олиб бормоқда.

Маълумот учун, Маскерано Аргентина терма жамоаси сафида 2003-2018 йилларда тўп сурган ва 147 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!