Маскерано жамоасига бир ой ёрдам бера олмайди
Ads

“Барселона” клуби ҳимоячиси Хавьер Маскерано Аргентина терма жамоасидан жароҳати билан қайтди.

33 ёшли футболчи кеча Нигерияга қарши(2:4) кечган баҳсда жароҳат олган.

Клуб расмий сайти берган хабарга кўра, унинг сафга қайтиши учун 4 ҳафта керак бўлади.

Маълумот учун, Маскерано бу мавсум каталонияликлар сафида 10 та баҳсда майдонга тушишга улгурган эди.