Маскерано қачон "Барселона"дан кетишини айтиб ўтди

"Барселона" ҳимоячиси Хавьер Маскерано унинг жамоани тарк этиши ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

- Бир неча вақт илгарироқ мен клуб рахбариятига жамоадаги вазият ҳақида ўз фикримни билдирдим. Бу ҳолат бирор-бир инсоннинг айби эмас, бу ҳақиқат. Хаммага маълумки, охирги бир неча мавсумлар оралиғида мен “Барса”да ўз ўрнимни йўқотганман.

Шуни айтишим керакки, мен майдонда ўзимни муҳим ҳис этадиган жойни топмоқчиман. Амммо хозирда мени энг ташвишлантираётган масала бу 11 ой ичида 5 марта мушакларим шикастланиши сабабли жарохатланганимдир.

Мен “кўк-анор ранглилар” сафидан фақатгина жамоанинг муаммосига айлансамгина тарк этаман, - дейди Маскерано Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 33 ёшли ҳимоячи “Барселона”ни январь ойида тарк этиши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Маълумот учун, ушбу мавсумда футболчи Ла Лигада 6 учрашувда майдонга тушиб ҳали бирор марта рақиб дарвозасини ишғол этмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!