Маскерано терма жамоадаги фаолиятини якунлади
Ads

Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Хавьер Маскерано ЖЧ-2018 1/8 финалида Франциядан учралган (3:4) мағлубиятдан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаганлигини эълон қилди.

"Жамоага хайр дейдиган вақт келди. Эндиликда мен терма жамоа мухлисиман", - деб айтиб ўтди Маскерано.

Маълумот учун, Маскерано 2003 йилдан буён терма жамоа сафида тўп суриб келади ва икки бор олимпия чемпиони, бир бор ЖЧ финалчиси ва 4 марта қитъа биринчилигида иштирок этган.