Масвидаль Камару Усманга қарши реванш жангини қачон ўтказади? Чемпионнинг менежеридан жавоб

  • 1 март, 2021, 15:08
  • 0
  • MMA

UFCнинг ўрта вазн тоифасидаги чемпиони Камару Усманнинг Хорхе Масвидалга қарши реванш жангига қачон киришиши ҳақидаги саволга нигериялик аралаш жанг санъатлари устасининг менежери жавоб берди:

"Масвидалнинг сўзлари ҳеч нарсани ҳал қилмайди. У жанг олиб боришда давом этавериши лозим. Қачонки, чемпион унга реванш имкониятини беришни хоҳлаб қолса, ўшанда бу мавзу хусусида гаплашишимиз мумкин. Ҳозирча бу тўқнашув борасида ҳеч бир жараён ўтказилаётгани йўқ", - деди Али Абдулазиз. 

Аввалроқ, Хорхе Масвидаль ўзининг чемпионлик жангига ҳар томонлама муносиблигини даъво қилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!