Мата: Кўзларимга ишонмайман

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Хуан Мата ҳали ҳам “қизил иблислар” сафида тўп сураётганига ишонмаётганини айтди.

“Манчестер Юнайтед” футболчиси бўлиш ҳисси футболда жуда ҳам кам учрайдиган ноёб туйғу. Баъзан эрталаб туриб, Эрик Кантона, Жорж Бест, Дэвид Бекхэм, Райан Гиггз ва Пол Скоулз каби афсонавий футболчилар тўп сурган жамоа либосини кийиб, улар ўйнаган майдонда тўп сураётганимга ишона олмайман. Булар менинг болалигимдаги кумирларим бўлган. Айниқса, Бекхэм, Скоулз ва Гиггз. Ҳозир эса мен уларнинг жамоасида ўйнаяпман ва бундан фахрланаман”, - дейди испаниялик футболчи.

Мата МЮ сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган 6 йил ичида 249 та ўйинда майдонга тушди ва 48 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)