Матетага «Фенербахче»дан таклиф тушди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Кристал Пэлас» клуби ҳужумчиси Жан-Филипп Матета фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. A Spor нашрининг хабар беришича, француз форварди хизматлари «Фенербахче» клубига таклиф этилган.

Маълумотларга кўра, Истанбул жамоаси ҳали ҳам янги ҳужумчи қидирмоқда ва ҳужум чизиғини кучайтириш учун бир қатор номзодларни кўриб чиқяпти. Шу билан бирга, асосий эътибор ҳозирча Серу Гирасси ва Олли Уоткинс вариантларига қаратилган.Ҳозирча «Фенербахче» томонидан Матета трансфери бўйича расмий таклиф йўқ. 

Ўтган мавсум Англия премьер-лигасида 29 ёшли футболчи 32 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, унинг трансфер қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!