Матич: Де Хеанинг жамоадоши эканлигимдан мамнунман

"Манчестер Юнайтед" клуби хавбеки Неманья Матич жамоадоши Давид де Хеанинг ўйинларига баҳо берди.

“Дарвозабонларнинг хатолари дарҳол кўзга ташланади, айниқса, гап дунёнинг энг яхши дарвозабонлари ҳақида кетганда. Бироқ, мен бундай хатолар Девидга ёмон таъсир қилади деб ўйламайман. У матбуотни ўқимайди ва шу сабабли ҳам дунёнинг энг яхши дарвозабонларидан бири бўлиб келмоқда. Унинг жамоадоши эканлигимдан мамнунман”, - дейди сербиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!