Матич: Гол уриш менинг ишим эмас
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Неманья Матич кеча "Кристал Пэлас"га (3:2) қарши баҳсда қозонилган қийин ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўтказиб юборилган иккинчи голдан сўнг ўйинни ўз қўлимизга олишимиз қийин бўлди. Лекин биз мураббийнинг кўрсатмаларини бажардик ва ҳақиқий ҳарактер кўрсата олдик.

МЮ учун гол урганимдан хурсандман. Очиғи гол уриш менинг вазифам эмас, лекин шундай бўлсада урган голим жамоамга уч очко олиб келганидан жудаям хурсандман”, - дейди Матич.