Матич
Ads

“Челси” клуби ярим ҳимоячиси Неманья Матич катта эҳтимол билан “Манчестер Юнайтед” аъзосига айланиши мумкин.  Манчестер клуби 28 ёшли сербиялик футболчи учун 40 миллион евро тўлашга тайёр бўлиб турибди.

Лондонликлар ҳам Матични ашаддий рақиблари сафига бўлса-да қўйиб юборишга тайёрлар аммо, Антонио Конте аввал унинг ўрнига бошқа ярим ҳимоячи билан шартнома имзолшни кўзламоқда.  

Матичнинг ўзи ҳам клубнинг Осиё бўйлаб ўтказган турнесини ўтказиб юборди ва жамоасини ўзгартиришни жудаям истамоқда.

Қайд этиш лозим, футболчига “қизил иблислар”дан ташқари “Ювентус” ҳам қизиқиш билдирганди аммо, “зебралар” учун Матичнинг трансфер харажатлари қимматлик қилмоқда.