Матич МЮда узоқ йиллар ўйнамоқчи
Ads

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячи Неманья Матич янги жамоаси ва АПЛнинг 1-туридаги “Вест Хэм”га қарши баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи кунданоқ мени илиқ кутиб олган жамоадаошларимдан миннатдорман. Мен уларнинг қўллаб-қувватлашларини сезяпман. Айни дамда шуни ҳис қилмоқдаманки яна узоқ йиллар “Манчестер Юнайтед” аъзоси сифатида тўп сураман.

“Вест Хэм”га қарши ўйинга келадиган бўлсак, биз шу куни яхши ўйин кўрсатдик. Ўйлайманки мухлисларимиз ушбу ўйинимиздан завқ олишди. Мавсумни 3 очко билан бошлаш яхши, бироқ чемпионат ҳали якунланмади ва ҳали кўп очко қўлга киритиш керак. Айтиш лозимки, МЮ таркибида ўйнаш футболчига катта масъулият юклайди”, - дейди сербиялик футболчи клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Матич “қизил иблислар” сафига жорий ёзги трансферлар даврида Лондоннинг “Челси” клубидан келиб қўшилган эди.