Матнли трансляция: "Манчестер Сити" – "Норвич Сити"

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Норвич Сити" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+3'

    Ўйин якунланди. "Манчестер Сити" ўз майдонида йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди

  • 90+2'

    Тодд Кантвелл сўнгги дақиқаларда ҳисобни қисқартириши мумкин эди, бироқ ҳимоячи чаққонлик қилди

  • 90+3'

    Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 90'

    Стерлингнинг зарбаси анча ноаниқ чиқди

  • 87'

    Марезнинг жаримадан йўллаган зарбасини жонли деворга тегиб қайтди

  • 85'

    ГОООООООООЛ! Диашнинг юқоридан узатган тўпини Марез дарвозага жойлаб қўйди

  • 77'

    "Норвич"да ўзгариш: Пукки ўрнига Жошуа Саржент майдонга тушди

  • 75'

    Жек Грилиш ўрнига Рияд Марез майдонга туширилди

  • 71'

    Милот Рашица майдонда жароҳат олиб ётибди

  • 70'

    ГООООООООЛ! Захирадан айдонга қўшилган Стерлинг Жезуснинг узатмасидан сўнг осонликча дарвозани ишғол қилди

  • 69'

    Гюндоган ўз ўрнини Палмерга бўшатиб берди

  • 66'

    ВУУУУҲ! "Норвич" футболчисининг узатмасидан сўнг Гюндоган ўз дарвозасини ишғол қилиб қўяй деди

  • 65'

    ГООООООООЛ! Бурчак зарбасидан сўнг Ляпорт ўз номига гол ёздириб қўйди

  • 60'

    "Сити"да ўзгариш: Ферран Торрес ўрнига Стерлинг туширилди

  • 59'

    Рашицанинг рейди тўхтатилди, ҳимоячилар ишончли ҳаракат қилди

  • 52'

    Родрининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади

  • 48'

    Жоау Кансело жарима майдонига тўпни узатди, ҳимоячилар ҳужумни қайтаришга эришди

  • 46'

    Иккинчи бўлимни "Норвич" иккита ўзгариш билан бошлади. Димитрис Яннулис ва Лукас Рупп ўрнига Кенни Маклин ҳамда Бали Мумба туширилди

  • 46'

    Иккинчи бўлимга старт берилди

  • 45+1'

    Ҳакам хуштаги янгради. Танаффус!

  • 45+1'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

  • 45'

    Грилишнинг узатмасини ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди. Учрашувдаги илк бурчак тўпи.. 

  • 39'

    Учрашувда энг фаол бўлиб турган Илкай Гюндоган огоҳлантирилди

  • 32'

    Гюндоганнинг узатмасини Тим Крул эгаллаб олди

  • 31'

    Бернарду Силванинг узатмасини рақиб футболчилари қайтарди

  • 26'

    Кайл Уокернинг юқоридан узатган тўпини Крул қайтариб юборди

  • 24'

    Илкай Гюндоган рақибга нисбатан қўпол ўйнади

  • 22'

    ГООООООООООООООООООЛ! Грилиш "Сити"даги дебют голини урди. Жезусдан узатма Грилиш очиқ дарвозага тиззаси билан гол урмоқда

  • 19'

    "Манчестер Сити" темпин оширмоқда. Рақиб футболчилари тўпсиз ҳаракат қилмоқда

  • 16'

    Хурсанд бўлишга ҳали эрта. Ҳакам офсайд сабабли голни инобатга олмади

  • 15'

    ГОООООООООООООООООООЛ! Ферран Торрес орадаги фарқни яна биттага ошириб қўйди. Жезуснинг узатмаси, Торресдан якуний нуқта

  • 14'

    Родри жарима майдони ичига тўпни узатди, бироқ жамоадошларидан ҳеч ким йўқ эди

  • 10'

    Торрес тўпни чиройли тарзда тўхтатиб олди ва дарвоза томон зарба йўллади, бироз ноаниқ

  • 7'

    ГООООООООЛ! Автогол. Жезуснинг узатмасидан сўнг "Норвич" футболчиси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

  • 2'

    Жесус жарима майдони ичига тўпни узатганди, Крул уни эгаллаб олди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!