Маттео Дармиан "Ювентус"га ўтиши мумкин

Италиянинг “Ювентус” клуби “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Маттео Дармианни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Goal.com нашри тарқатаётган хабарга қараганда, қишки трансфер мавсумида франциялик Патрис Эвра туринликлар сафини тарк этади ва “зебралар” Италия терма жамоаси  футболчиси унинг ўрнига муносиб номзод дея ҳисоблашмоқда.

Аммо, “Ювентус” ушбу футболчи учун ягона даъвогар эмас ва ушбу курашда Турин клуби “Интер”ни доғда қолдириши лозим бўлади.

Маълумот ўрнида, Дармиан "Манчестер Юнайтед" сафини тўлдиришидан олдин, "Ювентус"нинг ашаддий рақиби "Торино" шарафини ҳимоя қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!