Маттео Политано Римга тиббий кўрикдан ўтиш учун етиб келди

"Интер" ярим ҳимоячиси Маттео Политано "Рома"га ўтишга яқин турибди. 26 ёшли хавбек бугун эрта тонгда Римга тиббий кўрикдан ўтгани учун учиб келди.

Олдинроқ, "Интер" ва "Рома" футболчи алмаштириш бўйича келишувга эришгани, унга кўра, Маттео Политано "Рома"га, Леонардо Спинаццола эса "Интер"га ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Жорий мавсумда Спинаццола А Серияда 11 та ўйинда 1 та голлик узатма муаллифига айланган бўлса, Политано эса 11 та ўйин ўтказиб, голлик вазиятларда иштирок этмаган.