Маттеус "Бавария"нинг асосий муаммоси нимада эканлигини айтди

CHERY AUTO

"Вақт ўтмоқда, футбол тобора тезлашиб бормоқда ва янги авлод вакиллари асосий ролга чиқишмоқда. Клубнинг асосий муаммоси эса мавсум аввалида умуман ўзгармаган футболчилар билан шартномалар узайтирилди. Ковач барча нарсани қўлга киритиб бўлган футболчиларни шуғуллантиришга мажбур бўлмоқда. Мен уларда ҳеч қандай мотивация кўрмаяпман. Сиз кетма-кет 6 йил чемпион бўлган футболчилар билан қандай ўйин тузиш мумкин.

Tecno

Балки Ковач хато қилгандир, аммо аминманки у яхши дарс олди. У ўз футболчиларини кучайтириш учун эртадан то кечга қадар тиним билмай ишлайдиган ажойиб мутахассис. Ишончим комил, у раҳбарият ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши билан яхши натижаларга эриша олади", - деди Маттеус.

Comments

You must be logged in to commet!