Маттеус: Неймар одамларга кулгу бўляпти

Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Лотар Маттеус Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг Мексикага қарши (2:0) нимчорак финал ўйинидаги симуляциясига ўз муносабатини билдирди.

“Неймар – жаҳон даражасидаги юлдуз, аммо у ошириб юбориши керак эмас. У ажойиб футболчи, дунёдаги энг зўрларидан бири. Нима учун у ошириб юборяпти. Ахир Неймар одамларга кулгу бўляпти. Францияда совринлар ютиш осон, шу сабабли у энг зўри эканини исботлаши керак”, – деди Маттеус.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия чорак финалда Бельгия терма жамоаси билан куч синашади. Ўйин 6 июль куни 23:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!