Матюиди дунёнинг энг зўр футболчиси кимлигини айтди
Ads

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Блез Матюиди кеча “Атлетико”га (3:0) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг дунёнинг энг зўр футболчиси кимлигини айтди.

“Бу ерда эканлигимдан жудаям хурсандман, бизда кучли жамоа шаклланган. Криштиану Роналду эса дунёнинг энг зўр футболчиси”,  - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, кечаги ўйиндаги барча голларни айнан 34 ёшли португалиялик футболчи киритган эди.