Матюиди "Милан"га қарши ўйинда қовурғасиини синдириб олгани маълум бўлди
"Ювентус" клуби форварди Блез Матюиди жароҳати сабаб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра франциялик футболчи А Сериянинг ўтган турида "Милан"га (1:0) қарши баҳсда қовурғасини синдириб олган.
Энди Матюиди яқинлашиб келаётган Евро-2020 саралаши доирасидан ўрин олган Молдовия ҳамда Албания терма жамоалари га қарши ўйинларда Францияга ёрдам бера олмайди. У шунингдек А Сериянинг 13-туридан ўрин олган “Аталанта”га қарши муҳим беллашувни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.
Маълумот учун, 32 ёшли Матюиди жорий мавсум “Юве” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар