Маунт "Челси"да қолиши мумкин
"Челси"ни тарк этиши кутилган Мэйсон Маунт жамоасини ўзгартирмаслиги мумкин. Бу ҳақда "Times Sport" нашри хабар бермоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида тугайди.
24 ёшли ярим ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олиш учун аввалроқ "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳаракат қилиб кўрди. Аммо "Челси" билан келиша олишмади. "Қизил иблислар" Маунтнинг трансферига 55 миллион евро сарфламоқчи эди. Бунга "аристократлар" кўнмади. Лондонликлар футболчи учун 65 миллион фунт истамоқда.
Миш-мишларга кўра, Мэйсон учун курашга "Бавария" қўшилган. Томас Тухель собиқ шогирдини яна ўз жамоасида кўрмоқчи.
Фикрлар