Маурисио Почеттино янги мавсумда "Челси" "Манчестер Сити" билан рақобатлашишини айтди

"Челси" бош мураббийи Маурисио Почеттино ўз жамоасини ўтган мавсумда АПЛ, Англия кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан "Манчестер Сити"га қиёслади.

"Биз "Манчестер Сити" каби жамоа билан рақобатлаша олишига ишонишимиз керак. Бу қийин бўлади, албатта. Мен Хосеп Гвардиолани ажойиб муваффақиятли натижа билан табрикламоқчиман. Клубнинг йилдан-йилга қандай ишлашини ва барқарорликни сақлаб қолишини кўриш мароқли", - деди Почеттино матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, "аристократлар" мавсумни ўн иккинчи ўринда якунлади. Маурисио аввалроқ Англияда “Тоттенхэм” ва “Саутгемптон” жамоалари бошқарувида ишлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!