Маурисио Сулейман: Гвоздик ажойиб ва бебаҳо чемпион!
WBC президенти Маурицо Сулейман мазкур йўналишнинг ярим оғир вазн тоифаси чемпиони Александр Гвоздик ҳамда IBF чемпионлик камари сохиби Артур Бетербиев ўртасидаги жанг ажойиб бўлишини таъкидлаб ўтди. “
Гвоздик - бетакрор керак бўлса бебахо чемпион. У драматик кечган жангда Адонис Стивенсонни нокаут эта олди ва ушбу камарни узоқ муддатдан бери ҳимоя қилиб келмоқда. У ўз титулини ҳимоя қилди ва энди Бетербиев билан тўқнаш келади”,- дейди ушбу жанг ташкилотчиси.
Эслатиб ўтамиз: Ушбу жанг 18 октябрда Филадельфияда WBC ҳамда IBF чемпионли камарларини бирлаштурувчи мақомида бўлади.
Фикрлар