Маурицио Сарри А Серия клубини бошқариши мумкин

“Фиорентина” раҳбарияти тез орада жамоа бош мураббийи Жузеппе Якинини ўз лавозимидан истеъфога чиқариши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатгган хабарга кўра, италиялик мутахассис 7 ноябрь куни “Парма”га қарши ўйиндан сўнг ишдан олинади. Ушбу учрашувнинг натижаси раҳбарият қарорини ўзгартирмайди.

“Бинафшаранглилар” Якинининг ўрнига Винченцо Монтелла, Маурицио Сарри ва Вальтер Мадзарри каби мутахассислар номзодини кўриб чиқмоқда.

“Фиорентина” Италия чемпионатининг ортда қолган 6 та туридан сўнг 7 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 11-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)