Маурицио Сарри "Атлетико"га қарши ўйин, Роналду ва Дибала ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди

"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи "Атлетико" (1:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўйин ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз бу оқшом жуда кўп куч сарфладик. Ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди. Аммо бу баҳсда ҳам "Аталанта"га қарши ўйиндек ғалаба учун астойдил тер тўкишга мажбур бўлдик."

Мураббий шунингдек, ҳужумчилар Криштиану Роналду ва Пауло Дибала ҳақида ҳам туҳталиб ўтди.

"Роналдунинг тиззасидаги оғриқ масаласида ҳозир аниқ гап айта олмайман. Чунки бу ҳақида у билан гаплашганимиз йўқ. Аммо менга барчаси жойидагидек туюлди. Ўйин оҳирида у ортга қайтди ва ҳимояланишимизга ёрдам берди.

Дибала дунё савиясидаги футболчи, унинг жисмоний ҳолати ҳозир жуда юқори, айни шу ҳолати бизга керакли ўйинларда кўл келмоқда," - дея айтиб ўтди Маурицио Сарри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!