Маурицио Сарри: Биз ҳали "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" даражасига етмадик

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри бу мавсум АПЛ чемпионлиги учун бўладиган кураш ҳақида гапириб ўтди.

“Агар мендан Англия чемпионлиги учун қайси жамоалар яққол фаворитлигини сўрасангиз, мен "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" деб жавоб берардим. Биз ҳозирча уларнинг дарадасига етканимиз йўқ. Айниқса, бунинг учун ҳимоя чизиғимизни янада кучайтиришимиз лозим”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Челси", "Ливерпуль" ва "Уотфорд" клублари ҳозирча ўтган 4та турнинг барчасида 100 фоизлик натижа қайд этиб келишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!