Маурицио Сарри: Кантенинг финалда иштирок этиши 50/50

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Маурицио Сарри жамоанинг франциялик ярим ҳимоячиси Нголо Кантенинг эртанги финалда иштирок этиш ёки этмаслиги борасида гапириб ўтди.

“Кантенинг тиззасидаги жароҳати у қадар жиддий эмас. Муаммо шундаки, у финал учрашувигача тўлиқ тикланиб улгурмаслиги мумкин. Аммо, биз ҳаракат қиламиз. Ҳозир мен бу борада ҳеч нарса дея олмайман. Охиригача кутамиз. Нима бўлишини эртага кўрамиз, бироқ унинг майдонга тушишига ҳеч қандай кафолат йўқ. Имкониятлар 50/50”, - дейди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, “Челси” ва “Арсенал” ўртасидаги Европа лигаси финали эртага Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Максудбек
28/05/2019 23:28
Челсига омад!Goo Chelsea!