Маурицио Сарри: Виллиан кетмайди
Ads

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Маурицио Саррининг маълум қилишича, Виллиан қишки трансфер давомида жамоани тарк этмайди.

Аввалроқ “Челси” раҳбарияти “Барселона” таклифини рад этди. Каталонияликлар Виллиан учун Малком ва қўшимча 12 миллион фунт таклиф қилган эди.

“Виллиан жамоа учун муҳим футболчи бўлгани учун унинг кетишини қўллаб-қувватламайман. Менимча, у янада сифатли ўйин кўрсатишга қодир. Шу сабабли ҳам у қишда “Челси”ни тарк этмайди”, – деди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, бразилиялик футболчининг “Челси” билан келишуви 2020 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда Виллиан АПЛнинг 20 ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.