Мавсум бошида ПСЖга келган юлдуз "Барселона"га ўтиши мумкин

"Барселона" клуби ўз таркибини маҳоратли дарвозабон билан кучайтирмоқчи.

Маълум бўлишича, каталонияликлар ПСЖ посбони Жанлуижжи Доннаруммани кўз остига олиб қўйган. Музокаралар бир вақтнинг ўзида ҳам клуб, ҳам футболчи билан олиб борилмоқда.

"Кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта Доннарумманинг агенти Мино Райола вазиятни уларнинг фойдасига ҳал этиб беришига ишоняпти. Шунингдек, ҳал қилувчи сўз мавсум бошида парижликлар таркибига келиб қўшилган Жанлуижжи томонидан айтилиши тахмин қилинмоқда.

Италиялик дарвозабон жорий мавсум Почеттино қўл остида 17 учрашувда майдонга тушган ва уларнинг 8 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!