Мавсумлар оралиғида
Ads

Италиянинг "Милан" клуби жорий ёзги трансферлар даврида нақд 7 нафар футболчиси билан хайрлашади. Бу ҳақда Corriere dello sport нашри хабар бермоқда.

Улар орасида Андреа Бертолаччи, Игнацио Абате, Хосе Маури ва Кристиан Сапаталар шартнома муддати якунлангани сабаб жамоадан кетишса, Самуэль Кастильехо, Диего Лаксальт ва Хакан Чалханоглу каби футболчилар трансферга қўйилади.

Ушбу футболчилар сотувидан келадиган маблағлар таркибни кучайтириш учун янги футболчиларни харид қилишга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” ўтган мавсум А Серияни 5-ўринда якунлади.