Мавсумни Испанияда бошлаган Батшуайи уни Италияда якунлаши мумкин

Римнинг "Рома" клуби мавсумни "Валенсия" сафида ўтказаётган “Челси” ҳужумчиси Миши Батшуайи учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.

Унга кўра “бўрилар” чехиялик ҳужумчиси Патрик Шикни "Сампдория"га ижарага беришиб, унинг ўрнига айнан 25 ёшли бельгиялик футболчини олиб келишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Валенсия” ЕЧЛдан чиқиб кетгани учун ортиқча ҳаражатлардан қочиш мақсадида Батшуайини яна “Челси”га қайтариб юбориши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Батшуайи жорий мавсум “кўршапалаклар” сафида жами 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!