Махрезнинг "сити"га трансфери яна барбод бўлиши мумкин
"Лестер" ярим ҳимоячиси Риёд Махрезнинг "Манчестер Сити"га кутилаётган трансфери бу сафар ҳам барбод бўлиш арафасида турибди.
Бу сафар ушбу трансферга жазоирлик футболчининг агенти Киа Журабчиананинг қайсарлиги тўсқинлик қилмоқда. Агент бу трансфердан бериладиган хизмат ҳақи борасида келиша олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Махрез қишки трансферлар давридаёқ “Манчестер Сити”га кўчиб ўтиши мумкин эди. Бироқ, ўшанда “Лестер” “шаҳарликларнинг” 60 млн фунтлик таклифини рад этишган эди.
Фикрлар