Майдондаги жанжални тўхтатмоқчи бўлган полициячи дарвозабонни отиб қўйди (фото)

Бразилияда нохуш ҳолат рўй берди. Гоэс штати иккинчи дивизионида иштирок этаётган “Гремио Анаполис” ва “Сентро Оэсте” жамоалари баҳси катта жанжалга сабаб бўлди.

Меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувдан кейин жамоалар футболчилари ўртасида муштлашув бошланди.

Полиция вакиллари тартиб ўрнатишга киришган пайтда улардан бири қуролини ишга солди.

Резина ўқ “Гремио Анаполис” жамоаси дарвозабони Рамон Соузанинг оёғига тегди.

Дарвозабонга шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилди ва у зудлик билан шифохонага етказилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
11/07/2024 19:04
Вахимачи админлаар