Майк Тайсон дунёнинг энг зўр боксчиси ким эканини айтди. Кутилмаган номзод!
Ўз даврида профессионал бокс бўйича мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Майк Тайсон бугунги кунда замонавий боксда энг зўри ким эканини айтди.
Тайсоннинг таъкидлашича, айни пайтда Теренс Кроуфорддан зўри йўқ. Бироқ¸ Майк бу чарм қўлқоп устасининг кенг жамоатчилик яхши танимаслигини ҳам қўшимча қилди.
- Теренс Кроуфорд — дунёнинг энг зўр боксчиси. Лекин у ўз жангига беш мингта чипта сота олмайди. Райан Гарсия ҳам бор. У жуда таниқли йигит, унинг жангларида арена тўлиб-тошади, - деди Майк Тайсон.
Кроуфорд ўз вазнида 39 та жанг ўтказиб, барчасида ғолиб чиққан ва 30 та учрашувда рақибларини нокаутга учратган.
Фикрлар