Майк Тайсон кутилмаган боксчини дунёда энг зўри эканини тан олди

Бокс қироли Майк Тайсон бугунги кунда дунёда энг зўр чарм қўлқоп устаси ким эканини айтди.

Ўз даврида профессионал бокс бўйича мутлақ жаҳон чемпиони бўлган Тайсон япониялик Наое Иноуэни замонамизнинг энг яхши боксчиси сифатида эътироф этди.

- Ҳозир жаҳоннинг энг зўр боксчиси ким? Мен японияликни энг зўр, деб ҳисоблайман, - деди Майк Тайсон.

30 ёшли Иноуэ профессионал фаолиятини 2012 йили бошлаган ва олтинчи жангидаёқ жаҳон чемпиони бўлди. У WBC йўналиши бўйича  49 килограммгача вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритди.

Кейинчалик япониялик жангчи 52,2 ва 53,5 килограмм вазн тоифасида ҳам жаҳон чемпиони бўлди.

2023 йилнинг 25 июль куни Иноуэ америкалик Стивен Фултонни мағлуб этиб,  оғирлиги 55,3 килограмм бўлган боксчилар ўртасида ҳам чемпион бўлди.

Тўртта вазн чемпионлигига сазовор бўлган Наое Иноуэ 25 та жангнинг барчасида ғолиб чиққан ва рақибларини 22 марта нокаутга учратган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!