Майкл Чендлер "UFC 309" олдидан жароҳат олганмиди?

  • 19 ноябрь, 16:22
  • 0
  • MMA

Америкалик UFC жангчиси Майкл Чендлер Чарльз Оливейрага қарши жанг олдидан бўлган воқеалар ҳақида гапирди.

"Баҳс олдидан бу ҳақда гапиришни истамасдим, чунки ютқазсам, бу баҳона бўларди. Аммо тиззам жароҳат бор эди ва 4-6 ҳафтага сафдан чиқишга мажбур бўлдим. Жангдан воз кечишни хоҳламадим, чунки агар ғалаба қозонсам, чемпионлик учун курашаман, деб ўйлардим. Мен ҳар куни физиотерапия қилиб, оғриқ билан машқлар бажардим”, - деди Чендлер.

Эслатиб ўтамиз, "UFC 309" турнирида Майкл ҳакамларнинг якдил қарори билан Оливейрага мағлуб бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!