Майкл Кьеза: "У Хабиб Нурмагомедовни мағлуб эта оларди"

36 ёшли америкалик жангчи, ярим ўрта вазн тоифаси вакили Майкл Кьеза Тони Фергюсоннинг 2016 йилдаги версияси UFC юлдузи Хабиб Нурмагомедовни мағлуб этишга қодирлигини айтди.

Тан оламан, вақтни ортга қайтариб, Тони Фергюсоннинг жангларини яна томоша қилишни жуда хоҳлардим. Мен Рафаэль дос Аньос ва Тонининг жангини кўп кузатганман. 2016 йил Фергюсон Рафаэлга қарши октагонда чиққанда, жуда дахшатли формада эди, у исталган жангчини мағлуб эта оларди. Агар 2016 йилдаги Тони Хабибга қарши тўқнаш келганида, Нурмагомедовни таслим қилган бўларди", - дея Кьеза сўзларини келтиради ММА News.

Эслатиб ўтамиз, Тони Фергюсон ҳозирча охирги жангида Кьезага биринчи раунддаёқ енгилди ва шу тариқа UFC тарихидаги энг узоқ мағлубиятли серия қайд этган жангчига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!