Мбаппе - энг яхши тўпурар, Ди Мария эса энг яхши ассистент бўлди
"Пари Сен-Жермен" клуби форварди Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг жорий 2019 йилдаги энг яхши тўпурари бўлди.
У якунига етиб бораётган йилда Лига 1 да жами 31 марта рақиблари дарвозасини ишғол этди. Мбаппе шунингдек рақиб жарима майдонида энг кўп – 263 марта тўпга тегинган футболчига айланди.
Чемпионатнинг энг яхши ассистенти эса ПСЖнинг аргентиналик футболчиси Анхель Ди Мария бўлди. У жамоадошларининг 12 та голига ассистентлик қилди.
"Марсель" аъзоси Валентин Ронье эса ҳаммадан кўп голли вазият яратди (90).
Рақибларни алдаб ўтиш бўйича эса "Ницца" футболчиси Юсеф Атал (98) бўлди.
Энг кўп сейвни эса "Ницца" дарвозабони Вальтер Бенитес (124) амалга оширди.
Фикрлар