Мбаппе, эҳтиёт бўл!

Аргентиналик футбол юлдузи Диего Марадона ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳақида ўз фикрларини билдирди ва ёш тўпурарга қимматли маслаҳатини берди.

- Мбаппе фантастик ҳужумчи бўлишига қарамай, ҳали анча ёш. У яна ўсиши учун кўплаб учрашувларда тер тўкишига тўғри келади. Килиан бир нарсани унутмаслиги керак. Ҳужумчи унинг тиззасини синдиришни мўлжаллаб юрган ҳимоячилар ҳамласидан эҳтиёт бўлиши шарт. Чунки у жуда тез ўсяпти, - дейди Марадона.

Жорий мавсумда Мбаппе ПСЖнинг бешта учрашувида олтита  гол уриб, учта голли пас оширди.

               

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!