Мбаппе 630 миллион евродан воз кеча оладими?

Ёзда Килиан Мбаппе ПСЖ билан янги шартнома имзолаб, яна уч мавсум Парижда қолишга розилик берганди. Le Parisien нашри ходимлари бу битимнинг молиявий томонларини очди.

Манбанинг таъкидлашича, 23 ёшли футболчи уч йиллик ҳамкорликдан 630 миллион еврога эга бўлиши керак. Бу кўрсакич уни жаҳон спорти тарихида энг катта маош оладиган спортчига айлантиради.

Аввалги рекорд 2017 йилда “Барселона” ва Лионель Месси ўртасида имзоланган шартномада қайд этилган. Ўшанда аргентиналик юлдузнинг хизмат ҳақи 555 миллион еврога баҳоланганди.

Килиан Мбаппе катта шартномага қарамай, пойтахт клубида ўзини бахтиёр ҳис қилаётгани йўқ. Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва жамоадошлари билан чиқиша олмаятган юлдуз келишувни бекор қилишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Мбаппе Парижни тарк этадиган бўлса, унга “Реал”, “Ливерпуль” ва “Челси” шартнома беришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!