Мбаппе: 850 та гол урганлар бор, уларнинг олдида менинг натижам кулгили

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция терма жамоаси сафида Гибралтар дарвозасини уч маротаба ишғол қилганидан кейин умумий голлари сонини 300 тага етказиб олди.

24 ёшли футболчи бу натижага Криштиану Роналду, Лионель Месси ва Неймардан эрта эришди. Бу уч ҳужумчи голлари сонини 300 тага етказганида ёши 25 дан ўтган эди.

Шунга қарамай, Мбаппе камтарлик қилди.

- Бу умумий жараённинг бир қисми. Ўз фаолияти давомида 800 ёки 850 та гол урганлар бор. Улар олдида 300 та гол шучаки кулгили.

Мен шу тақлид ишлашда давом этишим, клубдаги ва терма жамоадаги ўйинимни яхшилаб боришим керак, - деди Килиан Мбаппе.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!