Мбаппе: "Алонсо Карлодан фарқ қилади"
"Реал Мадрид" етакчиси Килиан Мбаппе собиқ мураббий Карло Анчелотти ва ҳозирги бош мураббий Хаби Алонсони таққослади.
"Фаолиятимда кўплаб мураббийлар билан ишлаганман ва ҳар бир мураббийнинг ўз фалсафаси борлигига кўникиб қолганман. Алонсо Карлодан фарқ қилади. Хабининг ўз ёндашуви бор ва жамоа аллақачон унинг нимани хоҳлашини тушунади.
Биз бу мавсумда анча яхшилана олдик. "Реал Мадрид" тўғри йўлда. Жамоа совринларга интилмоқда", - дея франциялик ҳужумчининг сўзларини келтирди "Marca" нашри.
Маълумот учун, Алонсо ўтган ёзда "қаймоқранглилар"ни қабул қилиб олган эди. Ла Лиганинг 10-туридан сўнг мадридликлар 27 очко билан турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.



Комментарии