Мбаппе балиққа ўхшайди

  • 27 март, 2022, 16:32
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франция терма жамоасининг собиқ юлдузи Эммануэль Пети ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени балиққа ўхшатди.

Tecno

- Рақиб ҳимоячилари ҳар доим Мбаппега қарши шиддатли ва аёвсиз ўйнашга ҳаракат қилади. Уни йиқитмоқчи бўлишади. Лекин ПСЖ ҳужумчиси балиққа ўхшайди. Балиқни қўлда тутиб бўлмаганидек, Килианни ҳам осонликча тўхтатиш имконсиз.

Жаҳон футболида тезлигини Килиандек кўп ишга соладиган ўйинчилар кам. Уни тўхтатиш учун икки-уч ҳимоячи тенг ҳаракат қилиши керак, - деди Эммануэль Пети.

Килиан Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси бир неча ойдан сўнг якунланади. Ҳозир барча мухлису мутахассисларни қизиқтираётган масала 23 ёшли ўйинчининг қайси жамоани танлаши бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!