Мбаппе барибир бошқа чемпионатга ўтади

Ла Лига президенти Хавьер Тебас ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе вақти келиб, Испания чемпионатига кўчиб ўтишини таъкидламоқда.

- Эртами, кечми Килиан Мбаппе барибир Ла Лигада ўйнайди. Лек ин бу воқеа жорий мавсумдами ёки кейингасидами, қачон юз беришини билмайман, - деди Хавьер Тебас.

Хавьер Тебас ПСЖ хўжайини Нассер Ал-Хелаифий устидан УЕФАга шикоят аризаси берганди. Бу мутахассис Париж клуби хўжайини Килиан Мбаппе билан янги шартнома тузиб, молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганини таъкидлаган.

УЕФА мутасаддилари унинг шикоятини қабул қилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!